All

Қўшработ туманини «Қизил» ҳудуддан чиқариш учун қандай чоралар белгиланган?

6 октябрь куни халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдаги, ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига “Қўшработ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали «қизил» ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала депутатлар ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

15:11 06 Октябр 2020
Лаборатория текширувида манфий натижа аниқланмай туриб шифохонадан чиқариб юбориш мумкинми?

— Ҳозирда коронавирус касаллиги енгил ва клиник белгиларсиз кечаётган ҳолатларда бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари назоратида уй шароитида даволаш амалиёти мавжуд.

15:04 06 Октябр 2020
Бемор шифохонадан даволаниб чиққанидан кейин ҳам кимгадир касалликни юқтириб қўйиши мумкин — Н.Отабеков

— Албатта, мумкин. Бу каби ҳолатларни инкор қилиб бўлмайди. Шифохонадан чиққан беморларда коронавирус касаллиги клиник белгилари тўлиқ йўқолган бўлса-да, ташқарига вирус чиқаришда давом этиши мумкин.

15:01 06 Октябр 2020
Микст-инфекция нима? — долзарб саволларга аниқ жавоблар берилди

Жавоб: Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши.

14:56 06 Октябр 2020
Бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган кишининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм ўтказилади — Президент қарори лойиҳаси

Қайд этилишича, Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом...

14:47 06 Октябр 2020
Анорчилик мўлжалланган ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.И. томонидан “N.A.M.” фермер хўжалигига тегишли бўлган анорчилик учун мўлжалланган 2,5 гектар ер майдонини сотиш ва юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб бериш...

14:28 06 Октябр 2020
Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар қайсилар?

Европа клиник микробиология ва юқумли касалликлар жамиятининг конференциясида тақдим қилинган тадқиқот натижаларида қонда рух моддасининг кам бўлиши коронавирусга чалиниш хавфи юқори эканлиги, шунингдек, юқтириб олинган тақдирда қийин кечиши ва ҳатто оқибати ўлим билан тугашига боғлиқ деган хулосага келинган.

14:19 06 Октябр 2020
Ўн тўққиз нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигига қабул қилинди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 5 октябрь куни «Россия Федерациясининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонини имзолади. Унга кўра, умумий тартибда (яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) асосида Россия ҳудудида 5 йил яшаган) 137 нафар киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақда Спутник...

14:07 06 Октябр 2020
Президентдан тортиб барча идоралар раҳбарларигача мол-мулклари декларация қилинади — Акмал Бурҳонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат бюджетидан ойлик оладиган барчанинг мол-мулклари декларация қилиниши ҳақида айтиб ўтди

13:36 06 Октябр 2020
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин билан телефон орқали мулоқот қилди.

13:30 06 Октябр 2020
Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Captiva” сотиб олинишида коррупцияга йўл қўйилганми? — вазиятга ойдинлик киритилди

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда" дейилади хабарда.

13:22 06 Октябр 2020
Мактабгача таълим тизимига янгича ёндашув

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимининг барча бўғинларида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, мамлакатимиз келажаги ва равнақида муҳим ўрин тутадиган мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, бу тизим жамиятнинг бирламчи ва энг муҳим бўғинидир.

13:17 06 Октябр 2020
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент вақти билан 13:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

13:14 06 Октябр 2020
"Сардоба иши" бўйича 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва натижада катта ер майдонларини сув босиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.

13:04 06 Октябр 2020
Зарафшондаги сайёр қабулда ногиронлиги бўлган фуқарога уй ажратишга топшириқ берилди

Аҳолининг эртанги кунга ишонч ва бугундан рози ҳаёт кечиришини таъминлашда фуқаро мурожаатлари билан ишлаш ва бевосита мулоқотларнинг ўрни бўлакча. Зеро, ташвишли фуқаро наинки раҳбар, балки жамиятдан ҳам норози кайфиятга тушади.

13:01 06 Октябр 2020
Рўйи замин сайқали — Самарқандда алоқа сифати мониторинг қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика ҳудудларида алоқа сифати бўйича мониторинг кузатувлари олиб бормоқда. Эндиги навбат Самарқанд вилоятига. Текширишлар шуни кўрсатяптики, баъзи ҳудудларда ПEРФEКТУМ алоқа оператори ишламайди. Демак, бошладик!

12:54 06 Октябр 2020
Ўзбекистон 5.2 млн долларлик ўйинчоқ экспорт қилди

Республикамиз божхоначилари йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5 млн 229 минг АҚШ доллари қийматидаги болалар ўйинчоқларини экспорт божхона режимига расмийлаштиришди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп

12:24 06 Октябр 2020
Қозоғистонга шиша идиш ва буюмлар экспорти қарийб 11 бараварга оширилган

2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,4 млн. АҚШ долларига ёки 3,6 бараварга ошган

12:16 06 Октябр 2020
Хоразм вилоятидаги барча мактабларда анъанавий дарслар йўлга қўйилди

Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 543 та мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва уларни босқичма- босқич анъанавий тарзда таълим жараёнини бошлаш мақсадида барча мактабларни режа график асосида очиш режалаштирилган эди

11:57 06 Октябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер