All

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўзгарди

Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди.

22:28 09 Октябр 2020
Йўлни тўсиб ўйнаганлар ким эди?

Ижтимоий тармоқларда «Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш...» «Карантин пайти 30 кишидан ҳам ортқизиб тўй қилиш у ёқда турсин, серқатнов машиналар катта йўлини тўсиб қўйиб, йўлни ўртасида рақс тушишяпти. Тирбандлик юзага келди» номли видеолавҳа тарқалди.

22:24 09 Октябр 2020
Қон қуюқлашишига нималар сабаб бўлади?

— Қон қуюқлашишига асосий сабаб коронавирус инфекцияси эмас. Камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш асосий омилдир.

22:00 09 Октябр 2020
Тараққиётга эришиш учун рақамли билим ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаш керак

“Рақамли иқтисодиётга ўтмасак, орқада қолиб кетяпмиз. Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур”, дея таъкидлаган эди Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган...

21:56 09 Октябр 2020
Тонировка қилишга рухсат берилган машиналар тоифалари кенгайтирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, ойналарининг тусини қорайтиришга рухсат берилган автотранспорт воситалари рўйхати кенгайтирилди.

21:49 09 Октябр 2020
"UzAvtoMotors" Монополияга қарши курашиш агентлигининг экспертларини “салоҳиятсиз”ликда айбламоқда

“UzAuto Motors” АЖ Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу автомобиль ишлаб чиқарувчига нисбатан кўриб чиққан иш юзасидан чиқарилган хулосаларини қатъий рад этади. Амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳуқуқидан фойдаланиб, компания МҚКҚнинг ушбу ҳолатга қўллаб бўлмайдиган ҳужжатлар ва хато ҳисоб-китобларга асосланган қарорига...

20:44 09 Октябр 2020
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нималарга хизмат қилади?

Нью-Йорк шаҳрида 1966 йил 16 декабрь куни қабул қилинган ва 1976 йил 3 январь куни кучга кирган.

20:43 09 Октябр 2020
Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди

Автомобилларнинг орқа ён ойнасини тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, БҲМнинг 5 баравари этиб белгиланди. Орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартириш тўлови миқдори эса аввалгидек сақланиб қолди

20:24 09 Октябр 2020
Буюк Британияда Мирзо Улуғбек номидаги университет ташкил этиш режалаштирилмоқда

Томонлар Ўзбекистон илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ҳамда Ибн Сино ва Мотуридий номидаги коллежлар ўртасида ислом дини ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий, шунингдек, Маворауннаҳрда яшаб ўтган бошқа буюк алломаларнинг илмий, диний ва маънавий меросини ўрганиш бўйича қўшма...

18:17 09 Октябр 2020
Юртимизда коронавирусдан соғайганлар сони 57 минг нафардан ошди

2020 йил 9 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 342 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

18:04 09 Октябр 2020
Қирғизистон Президентининг фармони билан Бишкек ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди

«Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри ҳудудида 2020 йил 9 октябрь соат 20:00 дан 21 октябрь соат 08:00 гача фавқулодда ҳолат жорий этилди», деб хабар қилди “Кабар” агентлиги Қирғизистон Президенти матбуот хизматига таяниб.

17:58 09 Октябр 2020
«Иситиш даврининг ҳар кунига 1 кв.м. майдон ҳисобида тўлаш бўйича янги тартиб аҳолининг таклифларига асосан жорий этилган» — вазирлик

«Ушбу тартиб ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, нотўғри талқин қилинмоқда. Масалага ойдинлик киритиш янги тартибнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш учун қуйидагилар маълум қилинади.

17:32 09 Октябр 2020
Рақобат талаблари нега бажарилмаяпти?

“Uzbekistan Airways, “Uzbekistan Airports”, «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятлари бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан саналади.

17:29 09 Октябр 2020
"Вилоят ҳокимининг гапи нотўғри талқин қилинмоқда"

Албатта, биз қадрли опа-сингилларимизни энага, оқсочлик қилишларини тарғиб этмоқчи ёки буни оммалаштиришни таклиф қилмоқчи эмасмиз ва бу фикрдан мутлақо йироқмиз. Биз, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ушбу фаолият тури билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний ҳимоя қилиниши ва...

17:07 09 Октябр 2020
"Мактабларда нафақат ошхоналарни ташкил этиш, балки маълум миқдорда бепул овқатланиш шароитларини яратиб бериш ҳақида ўйлашимиз керак!"

Мана шу масалаларни мактабларда биз ҳал қилишимиз, мактаб менежментини шакллантиришимиз, ўқитувчини ўз ишини қилиши учун барча шароитларни яратишни олдимизга асосий вазифалардан бири сифатида белгилашимиз лозим ҳамда халқ вакиллари сифатида бу ислоҳотларда фаол иштирокчи бўлиб, ҳуқуқий асосларини яратишимиз ва уни амалга...

16:55 09 Октябр 2020
Жанубий Кореяга 14 нафар фуқаро жўнаб кетди

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

16:35 09 Октябр 2020
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? Энергетика вазирлиги бу бўйича ахборот берди

2020 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Энергетика вазирлигининг «Аҳоли ва ишлаб чиқариш қувватларини электр энергияси ва газ билан таъминлаш борасида (айниқса куз-қиш ойларида фойдаланишида) амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида»ги ахборотини эшитди.

16:33 09 Октябр 2020
ТДЮУ High Impact Ranking рейтингида иштирок этади

Маълумот учун! Times High Education (THE) халқаро рейтинг ташкилоти олий таълим муассасаларининг глобал ва соҳавий рейтингини олиб боради. Ушбу рейтингда олий таълим муассасасидаги таълим сифати, академик нуфуз ҳамда академик таъсир, халқаро муносабатлар ҳамда илмий тадқиқот ишларнинг тижоратлаштирилиши мезонлари асосида аниқланади....

16:21 09 Октябр 2020
Италиядан Бахмалга 5 миллион бош заъфарон келтирилди

Жиззах вилояти Бахмал туманининг пурвиқор тоғлари, қир-адирлари, Ойқор тоғининг пастки этакларида айни кунларда олтин кузнинг сўнгги кунлари ҳукм сурмоқда. Бу ҳудудларда бир-неча кунлардан кейин ёмғирлар мавсуми бошланиб, атроф қалин қорлар билан қопланади. Шу сабабли, “BMB-OPERA ZAFFERANO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги...

16:11 09 Октябр 2020
Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

16:08 09 Октябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер