All

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 3 ноябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 626 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

23:45 03 Ноябрь 2020
Ўзбекистонда яна 73 кишида коронавирус қайд этилди

2020 йил 3 ноябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 626 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

23:44 03 Ноябрь 2020
Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

23:17 03 Ноябрь 2020
Расман: Абдуҳаким Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

23:09 03 Ноябрь 2020
Алишер Шодмонов янги лавозимга тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Шoдмoнов Алишер Қаюмович Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан собиқ ректор Лазиз Тўйчиев мазкур лавозимдан озод қилинди.

23:00 03 Ноябрь 2020
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ғолиблари эълон қилинди

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонининг 2020 йилги ғолибларини эълон қилинди

22:02 03 Ноябрь 2020
Фарғонада Кореяга ишга бормоқчи бўлган фуқаро 8.300 АҚШ доллари ва 29 млн. сўмга чув тушди

2 октябрь куни фуқаро М.А. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8.300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

21:01 03 Ноябрь 2020
Оролбўйидаги туманларда картошка етиштирилмоқда

Сир эмаски, жорий йил баҳор ойида юртимизга кириб келган пандемия туфайли одамлар бирданига бозорларга тушиб, озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилишни бошлади. Ана шу пайтда четдан кириб келадиган, ёки бошқа вилоятларда етиштирилиб етказиладиган картошканинг нархи айрим ҳудудларда ошиб кетиш ҳолатлари ҳам учради.

20:01 03 Ноябрь 2020
Гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

19:49 03 Ноябрь 2020
2021 йил МДҲ давлатларида «Архитектура ва шаҳарсозлик йили» бўлади

Қурилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлараро Кенгашининг 40-йиғилишига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги раислик қилди. Бу бежиз эмас, албатта. Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари кескин суръатларда ортиб бормоқда ва бу йиғилиш қатнашчилари томонидан муносиб эътироф этилди. Хусусан, жорий йилнинг...

19:14 03 Ноябрь 2020
Қонун лойиҳаси етарлича овоз ололмади

Даставвал қонун лойиҳасини қабул қилиш заруратига, унинг концептуал жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан улар аниқланган жойнинг ўзида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун...

18:52 03 Ноябрь 2020
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилади

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим бўғини — саноатни ривожлантириш учун фойдали қазилма захираларини аниқлаш, янги конларни ўзлаштириш устувор вазифалардан саналади. Шу боис, охирги йилларда геология соҳасини тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг тизим фаолиятига оид қабул қилинган бир қатор ҳужжатлари ушбу йўналишдаги...

18:50 03 Ноябрь 2020
Депутатлар инновацион ривожланиш вазирининг ахборотини қандай баҳолади?

2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди. Унда халқ вакиллари «Мамлакатда инновацион ривожланиш соҳасига оид илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш, илм-фан ютуқларини рақамлаштириш ва ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар...

18:45 03 Ноябрь 2020
Ўзбекистон — Қозоғистон: буюк шоирлар ижодини ўрганиш халқларни яқинлаштиради

2020 йил 3 ноябрь куни буюк шоир ва олим Алишер Навоийнинг «Хамса» асарини қозоқ тилида ва буюк қозоқ мутафаккири Абай асарларини ўзбек тилида нашр этишга бағишланган халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди. Конференция Қозоғистон Республикасида ўзбек тили кунини нишонлаш доирасида ташкил этилди.

18:28 03 Ноябрь 2020
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига яна бир ўринбосар тайинланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига яна бир ўринбосар тайинланди

18:24 03 Ноябрь 2020
Сенатор саъй-ҳаракати билан умумтаълим мактабларидаги муаммолар бартараф этилди

Яқинда Президентимиз раислигида мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

18:17 03 Ноябрь 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 3 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 553 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

18:04 03 Ноябрь 2020
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

17:59 03 Ноябрь 2020
Абдуҳаким Хаджибаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Хаджибаев номзодини кўриб чиқдилар.

17:38 03 Ноябрь 2020
Спикер ўринбосари Сайхунобод туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Сайхунобод туманига ташриф буюрди. Туман марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомидаги тавсияларига асосан ташкил этилган «Беш муҳим ташаббус» лойиҳасининг тумандаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан...

17:32 03 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер