All

Юртимиз орқали олиб ўтиб кетилаётган қарийб 172,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» темир йўл чегара-божхона пости ходимлари  Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни республикамиз ҳудудидан қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.

16:21 05 Ноябрь 2020
Ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси таълимга нима бера олади?

Сўнгги кунларда таълим тизимида яқин йилларда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчилик, ота-оналар, педагоглар ва фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг диққат марказида турибди. Президентнинг тегишли фармони лойиҳасига таклиф бериб, натижасини кутаётганлар ҳам оз эмас. Мана, битта ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси...

15:40 05 Ноябрь 2020
Сайлов бюллетенлари ўзгариши мумкин

Сайлов бюллетенининг шакли, ўлчамлари ва матнида акс эттириладиган маълумотларнинг ҳажми ва тартиби ЎзР МСК қарори билан белгиланди. Бюджет маблағларини тежаш мақсадида сайлов бюллетенларини чоп этишда илк бор сув белгиси мавжуд қоғозлардан фойдаланишдан воз кечилди.

15:35 05 Ноябрь 2020
Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ўзбек полвони" мусобақаси ўтказилади

2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.

14:16 05 Ноябрь 2020
Гўшт нархи ошишига ягона сабаб борми?

Мавзу кундан кунга сийқаси чиқиб, ҳар бир давранинг муҳокама марказидан ўрин олиб улгурган ва ҳар ким ўз билганича фикр қилган бир пайтда яна шу мавзу бўйича мулоҳаза юритишга зарурият туғилди. Бунга эса, гўшт нархининг нега ошаётганлигини тушунтиришни талаб этиб, асосли...

13:35 05 Ноябрь 2020
Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқ мавзу бўлган — Ҳакимов 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистонда камбағаллик кўрсаткичи тақиқланган мавзу бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

13:17 05 Ноябрь 2020
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда ўтказилган учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилди

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

13:04 05 Ноябрь 2020
Фарғонада Агро озиқ-овқат технологиялари маркази ташкил этилади

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Тошкентдаги “Hilton" меҳмонхонаси анжуманлар залида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уммон султонлигининг «Atyab Foodtech» компанияси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган келишувга кўра, Фарғона вилоятида Агро озиқ-овқат технологиялари маркази ташкил этилади.

13:02 05 Ноябрь 2020
Аҳолини тинчини бузаётган муаммо ҳал этилдими?

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Миронқул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “NEW TECH” ва “MIRONQUL CARBONAT CALSYUM” масъулияти чекланган жамиятлари (МЧЖ), портлатиш ишларини амалга оширишда муайян қоидаларга риоя қилмай фаолият кўрсатаётгани, қишлоқ аҳолисининг тинчлигини бузаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган...

13:00 05 Ноябрь 2020
"5600 сўм эмас, 6000-6500 сўм атрофида бўлиши ҳам мумкин" — Иқтисодчи ўз фикрига изоҳ берди

Мутахассис нега 5600 сўм деган эди? Барча саволларга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов жавоб берди.

12:42 05 Ноябрь 2020
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг фаолияти таҳлил қилинди

Қўмита томонидан 2020 йилнинг ўтган вақти мобайнида 15 та Қўмита мажлиси ўтказилиб, уларда 50 яқин масала муҳокама этилди. Сенат ялпи мажлисларида қонунчилик фаолиятини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва маъқуллаш учун Сенатга киритилган...

12:41 05 Ноябрь 2020
Соғинч

Мен нечун севаман Ўзбекистонни, Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.

12:29 05 Ноябрь 2020
Кўзи ожиз сайловчилар учун яширин овоз бериш кабиналарида аудио қурилма ўрнатиш таклиф этилмоқда

2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида сайловчилар рўйхатига жами 630 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, 61 мингга яқини кўзи ожиз фуқаро киритилди. Шу нуқтаи назардан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини рўёбга чиқарадиган инклюзив сайловларни ўтказиш...

12:25 05 Ноябрь 2020
Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини...

12:20 05 Ноябрь 2020
Ўзбекистон атиргул экспортини 19,8 млн долларга етказди

2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига (7,9 млрд. дона атиргулга) ошган

12:16 05 Ноябрь 2020
“UzAutoMotors”да ўтказилган текширишда ҳеч қандай жиноий ҳодиса юз бермагани аниқланди — Бош прокуратура

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича “UzAutoMotors” АЖда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли бир гуруҳ депутатлар (Р.Кушербоев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев, Б.Эшмурзаев, З.Жалолов, А.Темиров) мазкур масалани Бош прокуратура маҳкамаси томонидан...

11:51 05 Ноябрь 2020
Элни бирлаштиришдан кўра савоблироқ иш йўқ

Ростини айтсам, депутат бўлиб, сайловчилардан бундай қаттиқ гап эшитаман, деб ўйламагандим. Учрашувда бир сайловчи Алининг аламини Валидан олгани каби, илгари ҳал бўлмай келган муаммо учун менга кескин гапирди. «Бу муаммонинг ҳал бўлишига ишонмай қўйганман, сиздан олдингиларга ҳам айтганман, вазирликка ҳам...

11:37 05 Ноябрь 2020
2020 йил ноябрь ойида Кадастр агентлиги ходимлари билан боғлиқ 21 та коррупцион ҳолат қайд этилган — З.Қодиров

— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирликлар билан ҳамкорликда кадастр тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаган, — дейди у. — Статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 2019 йилда Кадастр агентлиги ходимлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ коррупцион ҳолатлар аниқланган....

11:33 05 Ноябрь 2020
Қишлоқ хўжалиги сoҳасида таниқли олим Абдумуталиб Ходжаев вафот этди

Қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги намуналарини яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва соҳани истиқболли ривожлантириш бўйича таниқли олим, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази академиги, техника фанлари доктори, профессор Абдумуталиб Ходжиев 84 ёшида вафот этди

11:12 05 Ноябрь 2020
Амударё туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Амударё туманида шўр ювишга ер тайёрлаш ва экин майдонларини лазер ускунаси ёрдамида текислаш бўйича кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилди.

11:06 05 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер