All

Ўзбекистон хорижга 13,9 миллион долларлик олхўри экспорт қилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 13 млн. 914 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 404 тонна олхўри экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

17:50 27 Ноябрь 2020
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда янги йўналиш очилади

Доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

17:44 27 Ноябрь 2020
Вояга етмаганлар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар барчамизни ташвишга солади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

17:41 27 Ноябрь 2020
Ургутда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Самарақанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида, ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.

17:26 27 Ноябрь 2020
Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси мансабдор шахсларига нисбатан суд жараёни бошланди

Судланувчилар Г. Юлдашова Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) да, Ш. Рўзметов, Ж. Зиядуллаев Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар,...

16:54 27 Ноябрь 2020
Афғонистонлик инвестор билан ҳамкорликда Нарпайда коврак етиштирилади

Нарпай туман ҳокими афғонистонлик инвестор Қурбан Кнодаидад билан учрашув ўтказган. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, инвестор туманга 100 минг доллар миқдорида инвестиция киритиш истагини билдирган. Инвестор туманда “Taxxor nur omad” МЧЖ билан ҳамкорликда 200 гектар майдонда доривор коврак ўсимлигини...

16:37 27 Ноябрь 2020
Сирдарёда «Нексия» автомашинаси ёниб кетди

26 ноябрь куни соат тахминан 23:50 ларда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудидан ўтувчи A-376 автомобиль йўлининг 189-км.да 1987 йилда туғилган ҳайдовчи «Нексия»автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган. Натижада автомашинадан ёнғин чиқиб ёнган. Бу ҳақда вилоят ИИБ...

16:34 27 Ноябрь 2020
«Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

16:30 27 Ноябрь 2020
Доривор ўсимликлар етиштириш бўйича кадрлар тайёрлашда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади

Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эга эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Боиси, аждодларимиз доривор ўсимликларнинг хусусиятини яхши билган ва уларни самарали қўллай олган. Деярли барча касалликларга гиёҳлардан даво топгани ҳам ҳеч кимга сир...

16:21 27 Ноябрь 2020
Энергетика вазирлигининг махсус штаби бошлиғи ўринбосари хатирчилик депутатлар олдида ҳисобот берди

Иш режасига кўра Республика Энергетика вазирлиги махсус Штаби аъзолари истеъмолчиларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир ҳамда брикет маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрди.

16:16 27 Ноябрь 2020
Йўллардаги қоидабузарликларнинг 33 фоизи фото ва видео воситалар орқали аниқланмоқда

Вазирликнинг ахборотига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 3912559 та йўл-ҳаракати қоидабузарликлари аниқланиб, баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 1349370 таси(33%) фото ва видео махсус воситалари орқали аниқланган. Бундан ташқари 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йил 1 октябрь кунига қадар жисмоний ва...

16:04 27 Ноябрь 2020
Ургутда героин сақлаб келаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 25 ноябрь куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Ургут тумани «Қолдувойжар» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

16:02 27 Ноябрь 2020
Хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқароларнинг пулини қайтариш билан ким шуғулланмоқда?

— Хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.

15:46 27 Ноябрь 2020
Коронавирусга қарши вакциналарнинг асосий камчилиги маълум қилинди

Айни дамда мавжуд коронавирусга қарши вакциналарнинг асосий камчилиги уларнинг икки босқичда инсон организмига юборилиш заруратидир.

15:44 27 Ноябрь 2020
Масъулиятсиз ходим суд томонидан жазоланди

Жамиятимизда ходимларнинг ишга масъулиятсизлиги оқибатида ташкилот ҳисобига зарар етказилиб, қарздорлик ботқоғига ботираётган бепарво кимсалар ҳам учраб турибди. Бундай хўжакўрсинга меҳнат қилаётган интизомсиз ходимлар сабабли ташкилот олдига қўйган вазифалари орқага сурилиб кетаверади. Худди шундай ҳолатлардан бири Учқудуқ туман иқтисодий суди иш...

15:36 27 Ноябрь 2020
14 ноябрдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди

— эндиликда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади;

15:30 27 Ноябрь 2020
Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган — Агентлик

— Вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.

15:27 27 Ноябрь 2020
Тошкентдаги «Техноконтинентал» МЧЖ корхонасида ёнғин юз берди. Бир гуруҳ ишчилар жароҳатланган

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

15:23 27 Ноябрь 2020
Марафонда нафақат Тошкентдан, балки дунёнинг исталган нуқтасида туриб ҳам қатнашиш мумкин — Бош вазир ўринбосари

Марафонни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, югуришни янада оммалаштириш, халқаро спорт алоқалари ва спорт туризмни ривожлантириш, юртимизнинг энг кучли марафончиларини аниқлаш, Тошкент шаҳрининг замонавий шаҳар сифатида оммавий спорт тадбирларини юқори савияда...

15:14 27 Ноябрь 2020
Навбатдаги пандемиянинг қаердан келиб чиқиши мумкинлиги аниқланди

Халқаро олимлар гуруҳи навбатдаги пандемия хавфи остида бўлган асосий ҳудудларни аниқлаш учун турли мамлакатларнинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишди.

14:52 27 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер