All

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

22:42 09 Декабрь 2020
Навоий вилоятида ННТлар коррупцияга қарши курашда меморандум имзолайди

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви ташаббуси асосида 9 декабрь — «Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан «Коррупцияга қарши курашда нодавлат ташкилотлар олдида турган долзарб вазифалар» мавзусида маърифий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.

22:26 09 Декабрь 2020
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон йога федерациясига раҳбар бўлди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон йога федерацияси раиси, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

22:24 09 Декабрь 2020
Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги ҳолатни ўрганишга киришди

Ижтимоий тармоқларда “Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда” деган изоҳ остидаги видеоматериаллар тарқалмоқда.

21:35 09 Декабрь 2020
Президент миллий авиакомпанияда чипталар нархини пасайтириш вазифасини қўйди

9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеселектор йиғилиши ўтказилди.

21:05 09 Декабрь 2020
Пандемия сабабли туризм соҳаси учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференциялар 2021 йил охирига қадар узайтирилади

9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеселектор йиғилиши ўтказилди.

20:28 09 Декабрь 2020
Бюджетдан ташқари жамғарма қонундан ҳам ташқарими ёхуд пенсия тизимидаги ноҳалол «ўйин»лар...

Кейинги пайтларда пенсия тарқатиш тизимида юзага келаётган баъзи муаммолар фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Оқибатда ижтимоий тармоқларда бу борада танқидий мурожаатлар ҳаддан зиёд кўпайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Хўш, масаланинг илдизи қаерда?

19:23 09 Декабрь 2020
«Транспорт» соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита ташкил этилди

Миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини такомиллаштириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигининг қарори билан «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази қошида STQ 7 «Транспорт» соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмитаси ташкил қилинди.

19:06 09 Декабрь 2020
Маданият вазирлиги шаҳар ҳокимлигидан Тошкент курантларига ўрнатилган безакларни олиб ташлашни талаб қилди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент куранти» архитектура ёдгорлигига қўшимча элементлар ўрнатилгани суратлари тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

18:29 09 Декабрь 2020
Давлат мадҳияси бастакорининг уй–музейидан фоторепортаж

Бундан 28 йил муқаддам, аниқроғи, 1992 йилнинг 10 декабрида «Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган эди. Давлатимиз мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансублигини, унинг мусиқасини эса бастакор Мутал Бурҳонов ёзганини барчамиз биламиз, албатта.

18:00 09 Декабрь 2020
Сурхондарёда иккита гўзаллик салонида ишлайдиган 6 нафар аёл жанжаллашди 

2020 йилнинг 9 ноябрь куни соат 11:00 да жамоат жойи ҳисобланган  Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган «Шадози» номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли...

17:47 09 Декабрь 2020
Қарши туманида ҳар бир тадбиркор муаммосини ечишни биттадан депутат зиммасига олди

OʼzLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур амалий мулоқотда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, солиқ, молия, банк, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими раҳбарлари, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёш йигит-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

17:43 09 Декабрь 2020
Тошкентда яна 2 та саралаш ва тақсимлаш маркази ёпилди

Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга қарши курашга ихтисослашган кучларнинг тарқоқлигига барҳам бериш мақсадида Юнусобод туманидаги «Ўзекспомарказ»нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва «Универсал» спорт мажмуасидаги...

17:40 09 Декабрь 2020
АҚШда кучли портлаш юз берди. Жабрланганлар бор (Фото)

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги кимё заводида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида тўрт киши жароҳат олган.

17:37 09 Декабрь 2020
«Дори-Дармон» АК “SNS Ratings” агентлигининг рейтингида муносиб ўринни эгаллади

“SNS Ratings” рейтинг агентлиги «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясига миллий шкалада (уз) «А+» даражада «БАРҚАРОР» прогнози билан қимматли қоғозлар эмитенти корхонасининг бирламчи рейтингини берди.

17:31 09 Декабрь 2020
Эрон коронавирусга қарши маҳаллий вакцина синовини бошлади

Эронда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган коронавирусга қарши вакцина синови бошланди.

17:01 09 Декабрь 2020
Ўзбекистонлик ёшларнинг 40 фоизи коррупцияга дуч келганда мурожаат қилишни бефойда деб ҳисоблайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида сўров ўтказди. 

16:51 09 Декабрь 2020
Ўзбекистонда илк бор имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган махсус стикер — апостиль жорий этилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди

16:45 09 Декабрь 2020
Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида туман ҳокими Носир Мавлонов 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар ва 2021 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берди.

16:33 09 Декабрь 2020
Ўзбекистонлик ёшлар коррупцияга энг асосий сабаб иш ҳақи миқдорининг пастлиги деган фикрда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан ҳамкорликда аҳолининг, хусусан, ёш авлод вакилларининг коррупцияга бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида ёшлар ўртасида сўров ўтказди. 

16:26 09 Декабрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер