Давлат мадҳияси бастакорининг уй–музейидан фоторепортаж

18:00 09 Декабрь 2020 Маданият
3713 0

10 декабрь – «Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кун

Бундан 28 йил муқаддам, аниқроғи, 1992 йилнинг 10 декабрида «Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган эди. Давлатимиз мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансублигини, унинг мусиқасини эса бастакор Мутал Бурҳонов ёзганини барчамиз биламиз, албатта.

Мадҳиямиз бастакори умрининг охирги йилларини она – шаҳри Бухорода ўтказди.1997 – 2002 йилларда ўзига ажратилган шинамгина тўрт хонали уйда яшаб ижодини давом эттирди.У истиқомат қилган Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бу гўша ҳозир Мутал Бурҳонов уй – музейига айлантирилган.

Ушбу даргоҳда ўтган асрнинг суронли, зиддиятли 30–йиллари, санъатимиз дарғалари, маданий меросимиз , бастакорнинг ибратли ҳаётига оид кўплаб экспонатларни, ноёб суратлар, китоблар ва ҳужжатларни кўриш мумкин.

Қуйида шу уй–музейга дахлдор айрим суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер