All

Пуллик йўлнинг нархи қанча бўлишини маълум қилинди. Ушбу йўлда машиналар 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Тошкент-Андижон пуллик йўлининг нархи қанча бўлишини маълум қилди.

11:28 25 Март 2021
Идиш ювадиган машина янгисига алмаштириб берилди

Унда истеъмолчи, “Grand” кредит дўконидан “Artel” маркасидаги идиш ювадиган машина («Домашняя посудомойка») сотиб олганлиги, лекин машинанинг сув иситиш функциясини бажариб берувчи механизми тез-тез ишдан чиқиб қолаётганлиги, компаниянинг сервис хизмати мутахассислари ушбу нуқсонни бартараф этиб берганларидан сўнг, маълум вақт ўтгач, яна...

11:21 25 Март 2021
ССВнинг вилоят бошқарма бошлиқларига ҳайфсан берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунда белгиланган муддатлари бузилишига йўл қўйганлиги учун вазирнинг тегишли буйруқлари билан Андижон (С.Юсупов), Жиззах (О.Махмудова), Наманган (А.Иминов), Самарқанд (Д.Жуманиязов) ва Сурхондарё (К.Абдувохидов) вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига...

11:01 25 Март 2021
Ватандан яралган Ватандан кетмас...

Саъдулла Ҳакимнинг «Ҳамал тонглари» (1981), «Сен кутган баҳор» (1986), «Ёз оқшоми» (1996), «Она сўз» (2000), «Сайланма» (2001), «Кўнгил юзи» (2006) каби шеърий тўпламлари, «Эсимда қолган кунлар», «Атом қаърига саёҳат» каби публицистик асарлари нашр этилган. Пушкин, Лермонтов, Есенин, Гёте каби шоирларнинг...

10:53 25 Март 2021
1 ой аввал бедарак йўқолган 20 ёшли қиз қидирувга берилди

2001 йил туғилган Аитова Маржон Рустам қизи жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган опасининг уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

10:22 25 Март 2021
2021 йилги антирекорд! Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони кескин ошди

2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

10:11 25 Март 2021
Туризм соҳасидаги инновацион лойиҳалар танлови ғолиблари тақдирланди

Танлов махсус комиссияси хулосасига мувофиқ, “ Tourism. The path to innovation” танловга тақдим этилган стартап-лойиҳалар орасидан 7 лойиҳа қўллаб-қувватлаш мақсадида саралаб олинди. Қуйидагилар пул мукофотлари сертификатлари билан тақдирланди:

10:06 25 Март 2021
«Саёқ юрсанг, таёқ ейсан»...

2021 йилнинг 17 март куни соат 04:00 дан 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида Яшнобод тумани Олтинтепа кўчасида 18 ёшли Самандар А., Бахтиёр Ё., Игор Л., Фарҳод Қ., Шохрух С.,лар шаҳвоний мақсадларда икки нафар номаълум аёллар билан танишиб, уларга олдиндан 600...

09:55 25 Март 2021
«Амирсой»га олиб борувчи йўл чўкди. Сиҳатгоҳга бораётганлар ортга қайтарилмоқда

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.

09:47 25 Март 2021
«Онангиз пицца бериб юборди» деб 25 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетишди

2021 йилнинг 8 март куни тунги соат 03:30 ларда номаълум шахслар Нукус шаҳар 22-кичик туманида яшовчи 40 ёшли Манар К., нинг яшаш хонадонида вояга етмаган 11 ёшли Қундуз К., ва 7 ёшли Алибек К., лар уйда ёлғиз ўтирганликларидан фойдаланиб, уларга...

09:42 25 Март 2021
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

2021 йил 25 март куни пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

09:41 25 Март 2021
Жорий йилда картошка экиладиган майдонларга 58,5 минг тонна уруғлик етишмаслиги маълум бўлди

Шунингдек, жорий йилда 53,6 минг гектар картошка экиладиган майдонларга 188 минг тонна уруғлик картошкалар талаб этилиб, бугунги кунда 58,5 минг тонна уруғлик картошкалар етишмаслиги аниқланган.

09:35 25 Март 2021
Самбо бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги нега Москвадан Тошкентга кўчирилди?

«Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон самбо ассоциациясидан таклиф олдик. Тошкентда 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинлари ўтказилишини ёдда тутган ҳолда, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш имкониятини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман», - деди йиғилиш давомида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков.

09:29 25 Март 2021
Бухоро давлат университетида биоиқтисодиёт йўналишида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Бухоро давлат университетида Европа Комиссиясининг Erasmus+ дастури доирасида «Ўзбекистонда барқарор биоиқтисодиёт бўйича янги магистратура дастури» деб номланган лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа иштирокчилари қаторида Финляндия, Латвия, Литва давлатлари нуфузли олий ўқув юртлари ҳамда Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ...

09:25 25 Март 2021
Инвестициявий низолар судлар орқали янги тартибда ҳал этилади

Муқаддам амалда бўлган қонунчилик талабига кўра, инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар билан боғлиқ низолар туманлараро, туман ва шаҳар даражасидаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан ҳал қилинар эди.

08:55 25 Март 2021
Қиличбозлик: Малика Ҳакимова Токио — 2020 ёзги Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди

Токио — 2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастурига мувофиқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, навоийлик Малика Ҳакимова Жаҳон кубоги ҳамда Осиё кубогида мунтазам равишда иштирок этиб, жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси якуний натижаларига кўра Халқаро қиличбозлик федерацияси — ФИE қарорига биноан тўғридан-тўғри лицензия...

23:44 24 Март 2021
Абу Бакр Варроқ Термизий қабри нега бузилди?

Афсуски, буларнинг ҳаммаси энди кеч. Ўзбошимчалик билан тупроқ олиш натижасида термизлик буюк аллома Абу Бакр Варроқ Термизий қабри йўқ қилинган. Нафақат улуғ алломанинг қабри, балки, шу ҳудуддаги қарийб 3 гектарлик эски қабристон ҳам бузилган.

23:05 24 Март 2021
«ЙПХ ходими автомобилда отвёртка борлиги учун далолатнома тузди»ми? Вазиятга ойдинлик киритилди

«Жорий йилнинг 23 март куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Токзор МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Искандаров томонидан «Спарк» русумли автомобиль тўхтатилган.

22:53 24 Март 2021
«Олимпия чўққилари»ни кимлар забт этмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу чемпионатда иштирокчилар спортнинг сузиш, қиличбозлик, таэквондо WT, баскетбол, белбоғли кураш, дзюдо, волейбол, кураш эркин кураш, енгил атлетика ва бошқа 20 га яқин турлари...

22:48 24 Март 2021
Миссия бажарилди: Андижондан пиёда йўлга чиққан юртдошларимиз 1 800 км.дан ошиқ йўл босиб Мўйноққа етиб боришди

Февраль ойининг 15-санасида Андижон шаҳридан йўлга чиқишган сайхунободлик Тўлқин Усмонов ва Элдор Жўраевлар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва ниҳоят сўнгги манзил Қорақалпоғистон Республикасини ҳам пиёда босиб ўтишди.

22:27 24 Март 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер