All

Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани маълум қилинди

Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:

14:30 17 Апрель 2021
Яқинда Ўзбекистон фуқароларини "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш бошланади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

14:02 17 Апрель 2021
Ҳажга борган рус ва корейс момолар ҳақида эшитганмисиз? Улар Сурхондарёда яшашади

— Ўзбек халқида «Қиз бола палаҳмон тоши» деган, бир ибора бор. Менинг умр йўлим мана шу ҳақиқатни исботлади. Ўзим Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрида дунёга келган бўлсам-да, тақдир мени олис-олисларга бошлаб келди. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистондан ҳарбий хизмат борган йигит,...

14:01 17 Апрель 2021
Лизинг шартномаси асосида автомашиналарни олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.F.» МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларнинг ишончига кириб, уларга лизинг шартномаси асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида...

13:50 17 Апрель 2021
Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларини муомалага киритиш ҳолати аниқланди. Фуқаро уларга "Орбит" сақичлари ва "Сигвей" сотиб олган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.И. қалбаки валютани муомалага киритиш мақсадида, фуқаро Р.дан «Сигвей» номли воситани 50 АҚШ долларига сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

13:49 17 Апрель 2021
«Бек-барака» бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилган аёлларга жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 6 апрель куни соат 05:10 ларда 40 ёшли И.Негина ва 32 ёшли Ю.Наргизалар Зангиота туманида жойлашган «Бек-барака» номли савдо мажмуаси ҳудудида 43 ёшли Б.Сафарой кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб,...

13:44 17 Апрель 2021
Агрокластерларни тартибга солишда қандай муаммолар мавжуд?

— Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлаш масалалари соҳада ишлаб чиқаришнинг замонавий усули — кластерлар тизими билан боғлиқ.

13:35 17 Апрель 2021
Уни менга боғлаб берган жойи йўқ — Қурилиш вазири "12-трест" билан боғлиқ гап-сўзларга изоҳ берди

Aввалроқ, Тошкент шаҳридаги Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши ҳамда пудратчи компания қурилиш вазири Ботир Зокировнинг қариндошларига алоқадор эканлиги ҳақида хабар берган эдик. 

13:19 17 Апрель 2021
Абдуҳаким Ҳожибоев: Бепарволик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин

— Айримлар тиббий ниқоб тақишни унутиб қўйди. Таққанлар ҳам номига иягига илдириб юрибди. Ниқоб тақишнинг ҳам қоидаси бор. У оғиз ва бурунни ёпиб туриши керак. Коронавирус 95 фоиз ҳолатда ҳаво томчилари орқали юқади. Агар тиббий ниқоб нафас олиш аъзоларини ёпиб...

13:10 17 Апрель 2021
Коронавирусга қарши Ўзбекистонда яратилаётган 2 та вакцина ЖССТ номзод-вакциналар рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина – Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг CHO ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган эрувчан рекомбинант S оқсили ҳамда Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказининг SARS-Cov-2нинг оқсил бўлагининг уч соҳаси: pcDNA3. 1 (+) плазмидасига қўйилган...

12:54 17 Апрель 2021
Йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкин

Шу кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етган.

12:15 17 Апрель 2021
Зиёвуддин шаҳарчасида велосипедда юрувчилар учун алоҳида велойўлаклар қилинмоқда

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида марказий ва ички йўлларни таъмирлаш масаласида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Қарийб 30-40 йиллаб таъмирланмаган кўчалар ҳам асфальтланди.

11:25 17 Апрель 2021
Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича тавсия берилди

Аввалроқ, 18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилиши ҳақида хабар берган эдик.

11:01 17 Апрель 2021
Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.

10:53 17 Апрель 2021
Барҳаёт санъаткор ёхуд 20 йил давомида битта ўпкаси билан қўшиқ айтган буюк истеъдод эгаси ҳақида

— 15 январь: «Афсус! Операцияни жумага қолдиришди. Салом, яна бир кўнгилсизлик! Кечаги рентген сурати ёмон чиқибди. Қимирламай ётишимни қаттиқ тайинлашди. Қўшиқни ёзиш эса чиппакка чиқяпти. Тинимсиз машғулотлар ҳайф кетди. Мана, сенга қувонч учун мукофот.

10:24 17 Апрель 2021
Спикер ўринбосари "In vitro" лабораторияси фаолияти билан танишди

Яқинда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида фаолият бошлаган «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган «In vitro» лабораториясида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Аграр университетининг Самарқанд филиали, Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар уюшмаси, Боғбонлар мактаби мутахассислари, аграр соҳада тадқиқот олиб...

10:08 17 Апрель 2021
Интеллектуал мулк ақлни пулга айлантиради

Инсон тафаккури ва изланишлари маҳсули бўлмиш интеллектуал мулк самарасини бугун барча жабҳада кўриш мумкин. Бинобарин, ҳозир фойдаланаётган замонавий технологиялар, умуман, кундалик эҳтиёжимиз қаноати ана шу салоҳият билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда интеллектуал мулк қай даражада ривожланмоқда? Олиму тадқиқотчиларимизга зарур шарт-шароитлар яратиб...

10:01 17 Апрель 2021
2 нафар танишини Туркияга фоҳишалик қилишга олиб кетаётган аёл қўлга олинди

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш масканида Наманган шаҳрида яшовчи аёл Н.Н. ўзининг 2 нафар танишини Туркия давлатига фоҳишалик қилиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланди

09:58 17 Апрель 2021
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд яна янгиланди

Мамлакатимизда коронавирус қайд этилиши кескин ошмоқда, Тошкент шаҳрида кеча 227 ҳолат аниқланди, яна бир киши вафот этди

09:40 17 Апрель 2021
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар 34 мингдан ошди

16 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 318 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. 

09:33 17 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер