All

Бош прокуратура Асакада ваҳшийларча ўлдирилган 9 ёшли қиз иши бўйича баёнот берди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоятининг Асака туманида 9 ёшли қизалоқнинг ваҳшийларча ўлдирилгани ва мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳамда суд жараёнлари ҳақида хабарлар, турлича муносабатлар баён этилган фикрлар кенг тарқалмоқда

15:40 29 Май 2021
«Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонун соҳада янги даврни бошлаб беради

Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни мантиқий давом эттириш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида томорқа хўжалиги учун яхлит ва мустақил қонун ҳужжатини зарур эди.

14:40 29 Май 2021
Сўнгги 4 йилда тадқиқотчиларнинг 60,2 фоизигина диссертациясини белгиланган тартибда ҳимоя қилган

Шу билан бирга сенаторлар томонидан докторантлар билан ишлаш, улар томонидан олиб борилаётган ишларни назорат (мониторинг) қилиш чоралари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, жумладан, сўнгги тўрт йил мобайнида илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари мавжуд бўлган 125 та олий таълим муассасалари ва илмий...

14:35 29 Май 2021
Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди

Хусусан, тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини комплекс тартибга соладиган ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, фуқароларнинг тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтиш тартибининг мураккаблиги, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган беморларни қўшимча тиббий текширувдан ўтказмасдан туриб ногиронлик белгилаш тизими йўлга...

14:31 29 Май 2021
Давлат хизматлари кўрсатилиши ҳолати танқидий таҳлил қилинди

Идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви (интеграция) йўлга қўйилмаганлиги оқибатида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда судланганлик ҳамда номида турар жой мавжуд ва йўқлиги ҳақидаги маълумотлар фуқаролардан ҳамон талаб қилиниб келинмоқда.

14:29 29 Май 2021
Туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ҳукуматга парламент сўрови юборилди

Бўлиб ўтган муҳокамаларда сенаторлар сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айланган туризм соҳаси пандемия пайтида энг кўп зарар кўрганлигини таъкидладилар. Хусусан, глобал коронавирус пандемиясидан олдин мазкур соҳа ўз тараққиётида энг юқори кўрсаткичларга эришган эди. Жумладан, агар 2019 йил охирида...

14:26 29 Май 2021
Аксарият ҳолларда йўл қопламасининг юқори қатлами ётқизилмай, тегишли йўллар фойдаланишга топширилмаяпти — Сенат

Оқибатда аксарият ҳолларда йўл қопламасининг юқори қатлами ётқизилмаяпти ҳамда тегишли йўллар фойдаланишга топширилмаяпти. Бу эса мазкур йўлларда сақлаш ишларини олиб боришга имкон бермаяпти.

14:13 29 Май 2021
Ўзбекистондаги 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган — Сенат

Қайд этилишича, республика автомобиль йўлларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда 15 мингга яқин кўприк мавжуд бўлиб, шундан 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичларнинг эксплуатацион ҳолати яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

14:04 29 Май 2021
Таъмирталаб йўлларда рўй берган ЙТҲ оқибатида 2019-2020 йилларда 240 киши ҳалок бўлган, 481 киши жароҳат олган.

Қайд этилишича, автомобиль йўлларининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ёки охирига етказилмасдан қолиб кетган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган жойларида фуқаролар жароҳати ва ўлими билан боғлиқ йўл- транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

13:59 29 Май 2021
Автомобиль йўлларининг аҳволи ачинарли, ёғингарчиликдан сўнг асфальт қопламаси қониқарсиз ҳолатга келиб қолмоқда — Сенат

Биринчидан, 2021 йил 1 январь ҳолатига республикадаги жами 184,8 минг км автомобиль йўллари (жумладан, 42,9 минг км умумий фойдаланишдаги, 132 минг км ички хўжаликлараро, 24,8 минг км идоравий автомобиль йўллари ва 9,9 минг км шаҳар кўчалари)нинг 77,9 минг км қисми...

13:55 29 Май 2021
Аёл сўроқда уни ҳеч ким зўрламаганлигини айтган — ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг 5 эркак зўрлагани айтилаётган ҳолат бўйича баёнот берди

​​​​​​​Аввалроқ, Андижонда беш нафар эркак томонидан зўрланган келин ҳақида хабар берган эдик.

13:54 29 Май 2021
Сенат Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди. У битирувчиларнинг эртанги тақдирига дахлдор

Республикада 131 та ОТМда бакалавриатда 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил қилинган. Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилга қадар 50 фоизга етказиш белгиланган.

13:46 29 Май 2021
“Ипак ва зираворлар” фестивалининг асосий тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, қадимий Бухоро анъанавий “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивалига мезбонлик қилмоқда. Бугун яъни 29 май куни тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Одатга кўра,”Мўъжизалар карвони” деб номланган тантанали юриш кўҳна Арк қўрғонидан бошланиб, сўлим Лабиҳовузга қадар давом этди. Бу...

13:38 29 Май 2021
Ёшлар фестивалида таниқли боксчи Исроил Мадримовга ер майдони совға қилинди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фестиваль иштирокчиларини самимий табриклаб, намунали ёшлар етакчисига икки хонали уй, таниқли боксчи Исроил Мадримовга бокс мактаби қуриш учун ер майдони, спортсевар ёшларга “street workout” майдончаси қуриш...

13:28 29 Май 2021
Янгиариқ туманида кулолчилик маркази иш бошлади

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғи уста кулоллари билан машҳур. Маҳаллий усталар ясаган кулолчилик маҳсулотлари халқаро кўргазмаларда муносиб эътироф этиб келинмоқда. Халқ ҳунармандчилигининг асрлар оша сайқал топиб келаётган ушбу турини янада ривожлантириш мақсадида қишлоқда кулолчилик маркази барпо этилди.

13:23 29 Май 2021
Сенат томонидан иккита муҳим халқаро конвенция ратификация қилинди

2021 йил 28 май куни Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси давомида парламент аъзолари ХМТнинг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли конвенциясини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

13:07 29 Май 2021
Денов тумани Кенгашининг қарори қонунчиликка зид деб топилиб, бекор қилинди. У ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш билан боғлиқ

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига келиб тушган мурожаатлар асосида халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Туманда шартнома мажбуриятларини бажармаётган, ер ижара шартномасига қисман ўзгартириш киритилаётган, янгидан ташкил қилинаётган ва қўшимча ер майдони олаётган фермер хўжаликларининг фаолиятини...

13:03 29 Май 2021
7 кодекс ҳамда 5 та қонунга нега ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда?

Қонун 14 та моддадан иборат. Унга мувофиқ 7 та кодекс ҳамда 5 та қонунга, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Бюджет, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига, шунингдек «Нотариат тўғрисида»ги,

13:00 29 Май 2021
Сенаторлар томонидан қурол тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун рад этилди

Таъкидлаш жоизки, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ва қонун лойиҳаси ташаббускорлари томонидан Ўзбекистон Республикасида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи «Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг амалдаги ижроси, унинг нормаларини қўллашда вужудга келган муаммолар таҳлил қилинмаган.

12:54 29 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер