Ёшлар фестивалида таниқли боксчи Исроил Мадримовга ер майдони совға қилинди

13:28 29 Май 2021 Жамият
1120 0

Ёшлар фестивали доирасида Хива шаҳрида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган йигит-қизлар иштирокида якуний гала-концерт ўтказилди.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фестиваль иштирокчиларини самимий табриклаб, намунали ёшлар етакчисига икки хонали уй, таниқли боксчи Исроил Мадримовга бокс мактаби қуриш учун ер майдони, спортсевар ёшларга “street workout” майдончаси қуриш учун 300 миллион сўм пул маблағи, Ёшлар агентлиги Хоразм вилоят бошқармасига ёшлар саёҳатларини ташкил қилиш учун “Golden Dragon” автобусини совға сифатида топширдилар.

Одилбек Одамбоев,
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер