All

Ўзбекистоннинг крикет жамоаси Ҳиндистон жамоасини мағлуб этди

Жорий йилнинг 20 июнь куни   куни пойтахтимиздаги  Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли  спорт мажмуасида Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва қўшма корхоналари вакиллари  билан ҳамкорлигида крикет бўйича иккинчи ўртоқлик мусобақасини  ўтказди.

18:24 21 Июнь 2021
Автомобиль йўлидаги бетон тўсиқлар турли ЙТҲларнинг олдини олиш учун ўрнатилган — сенатор

Хабарда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Қумовул» ҚФЙ ҳудудида мантиқсиз ҳамда ниҳоятда хавфли йўл кесишмаси борлиги ва бу туманнинг Фурқат кўчаси аҳолисига ва шу ердан ҳаракатланиб ўтадиган барча транспорт воситаси ҳайдовчиларига ноқулайлик туғдираётгани айтилган эди.

18:02 21 Июнь 2021
"FlyArystan" Туркистон-Тошкент йўналиши бўйича биринчи қатновини амалга оширди

2021 йил 21 июнь куни «Ислом Каримов номидаги Тошкент» халқаро аэропорти Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпаниясининг Туркистон-Тошкент йўналиши бўйича биринчи қатновини қабул қилди.

17:58 21 Июнь 2021
5 мингдан 15 минг сўмгача — ҳудудларда сабзи нархлари мониторинг қилинди

Бугун бозорлардаги нарх-наво қимматлиги, хусусан, сабзи нархларининг ошиб кетиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борди. Хусусан, биргина сабзи нархлари юзасидан жойларда кузатув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум...

17:57 21 Июнь 2021
Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

17:50 21 Июнь 2021
ҚорДУга ўқишга киритиб қўйиш учун 25 млн сўм олган ассистент ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар...

17:49 21 Июнь 2021
Мингбулоқ туманида қарийб 100 нафар фуқарога 25 сотихдан ер берилди

Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Хатамов томонидан Мингбулоқ тумани «Қўриқобод», «Дамкўл», «Маданият» ва «Ўртақишлоқ» маҳаллаларида истиқомат қилувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган ва ишсиз 93 нафар фуқароларга ғалладан бўшаган 0,25 гектардан жами 23,25 гектар ер майдонлари шартнома асосида...

17:22 21 Июнь 2021
Шаффофлик сари муҳим ва дадил қадам

Мамлакат ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни одамлар ўз вақтида билиши, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти эса очиқлик, шаффофлик асосида жамоатчилик назоратида бўлиши жамият тараққиёти учун ўта муҳим. Бу – демократия мезони ҳисобланади ва биринчи навбатда, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, ташаббускорлигига ижобий таъсир...

17:12 21 Июнь 2021
Китобда 6 ойда хотин-қизларга нисбатан 125 та тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юз берди

Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази Китоб тумани бўлинмаси, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорлигида Боғбон ва Ҳожи маҳалла фуқаролар йиғинларида «Биз хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиққа қаршимиз!» мавзусида давра...

17:09 21 Июнь 2021
Ўзбекистонда январь-май ойларида қанча автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-май ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини маълум қилди

17:09 21 Июнь 2021
Тарихий натижа! "Beirut Open-2021"да ўзбекистонлик таэквондочилар 10та медаль ва биринчи ўринни эгаллади

Кеча "Beirut Open-2021" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар таэквондочиси қатнашиб жами 10та медални қўлга киритди.

16:57 21 Июнь 2021
«Premier Hall»даги «Кокилли қиз» панноси реставрация қилинади

«Premier Hall» кинотеатри биносини реставрация қилиш вақтида рассом Алфред Мазитовнинг «Кокилли қиз» номли ажойиб панносига дуч келинди.

16:40 21 Июнь 2021
Сурхондарёда мактабнинг том қисмига қулаш ҳолатига келиб қолгани чинор кесиб олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 45-сонли мактаб ҳудудида бир туп дарахт ағдарилиб кетиши ҳолатига келиб қолганлиги мазмунида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди. 

16:31 21 Июнь 2021
Жиззахда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига 3 500 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фуқаро ушланди

Ғаллаорол туманида ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

16:02 21 Июнь 2021
Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида 21 июнь ва иш ҳафтаси давомида Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишининг олдини олади.

15:48 21 Июнь 2021
Ўзбекистонда 22 июнь куни шамол тезлиги кучайиши мумкин

«Ўзгидромет» 22 июнь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

15:41 21 Июнь 2021
Aрхеологик объектлар ерларидан экин майдони сифатида фойдаланиш ҳолатлари аниқланди — Абдуҳакимов

Маданий мерос агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари, Илмий-эксперт кенгашининг аъзолари билан учрашди.

15:35 21 Июнь 2021
Сирдарёдаги мактаблардан бирига Марям Ёқубова номи берилади

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

15:19 21 Июнь 2021
2016 йил декабридан 2021 йил майига қадар қанча шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилингани маълум қилинди

— 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар бундай шахсларга умуман фуқаролик берилмаган.

15:02 21 Июнь 2021
Суд тизимида соддалаштирилган тартиблар жорий қилинади

Депутатлар илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб бориш масаласи лойиҳада ўз аксини топганлигини эътироф этишди. Шунингдек, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик ҳолати бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни жорий...

15:00 21 Июнь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер