All
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.
14:41 18 Август 2023Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.
14:39 18 Август 2023Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.
14:34 18 Август 2023Президент экспортни кенгайтириш бўйича яна бир катта имконият – бу нуфузли хорижий брендларни мамлакатимизга жалб қилиш эканини таъкидлади.
14:14 18 Август 2023Президент янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш масаласига тўхталди.
14:08 18 Август 2023Ўрта корхоналар фаолиятини кенгайтириши учун уларга янги инвестор ва брендларни жалб қилишга кўмаклашиш зарур. Шу боис, агар корхона хорижий бренд ва инвестор билан келишувга эришса, унга янги ташкил қилинган Саноат жамғармаси 25 фоизигача капиталига сармоя билан кириши мумкин бўлади.
14:01 18 Август 2023Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 1 сентябрдан бошлаб:
13:53 18 Август 2023Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади.
13:47 18 Август 2023Президент иқтисодиётимизнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини – ўрта бизнес эканлигини таъкидлади.
13:45 18 Август 2023Кичик бизнес марказлари кўмагида лойиҳа ташаббускори ва йирик давлат корхоналари билан кооперация алоқалари ўрнатилади. Бунда янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.
13:31 18 Август 2023Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 миллион доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.
13:25 18 Август 2023Президентимиз кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.
13:16 18 Август 2023Улар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.
13:11 18 Август 2023Яъни, тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда ишлашдан” афзал эканини тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам солиқ ҳисоботларини топшириш ва камерал текшириш натижалари бўйича молиявий жарималар қўллаш бекор қилинди.
13:03 18 Август 2023Шунингдек, микро-молия ташкилотларини очиш тартиби осонлаштирилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда банкларга муқобил кредитлар бозори пайдо бўлди.
12:56 18 Август 2023Ўтган йилги таклифлар асосида бизнес субъектлари микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга бўлинди ва уларнинг ҳар бири билан алоҳида ёндашувлар асосида ишлаш тизими йўлга қўйилди.
12:51 18 Август 2023Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда Президент мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
12:44 18 Август 2023Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
12:00 18 Август 2023Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
10:59 18 Август 2023Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
10:45 18 Август 2023