All

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш таклифи билдирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида Боку шаҳрида икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

00:51 29 Август 2023
Ижроси йил якунига қадар белгиланган топшириқлардан 395 таси барвақт бажарилди — Адлия вазирлиги

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирлик томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

23:33 28 Август 2023
«Отатурк» сериалининг расмий трейлери эълон қилинди

Туркиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинаётган ушбу биографик сериал Туркия замонавий давлатчилиги тарихидаги буюк шахслардан бири Мустафо Камол Отатуркнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

23:14 28 Август 2023
Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.

23:05 28 Август 2023
Сартарошхона хизматлари ҳажми ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида сартарошхона ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,9 трлн сўмни ташкил этган.

23:00 28 Август 2023
ФАО халқаро эксперти AKIS минтақавий марказлари ходимлари учун тренинг ўтказди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг AKIS бўйича халқаро маслаҳатчиси Силвия Бурссенс AKIS (Agricultural Knowledge and Innovations System — Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими) марказлари ходимлари учун икки кунлик тренинг ўтказди.

20:16 28 Август 2023
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларига 2023 йил 29 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

20:06 28 Август 2023
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига роппа-роса 1 йил қолди

Франция пойтахти мезбонлигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли пара атлетлари 22 та спорт турида 549 та медаллар жамланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради.

19:57 28 Август 2023
Болалар учун музейларга бепул кириш тартибини белгилаш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ушбу киритилаётган меъёр мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, музейларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид, музей сара тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросимизни кенг тарғиб қилишга пухта замин яратади.

19:49 28 Август 2023
Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкор ОАВ ходимларини “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлади 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари Ўзбекистон нотариат тизимида таъсис этилган “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

19:49 28 Август 2023
Тошкент халқаро аэропортидаги эстакада фаолияти тикланди

Йўловчилар ва кузатувчилар учун Тошкент халқаро аэропорти эстакадасига чиқиш бепул!

19:35 28 Август 2023
Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

19:28 28 Август 2023
Президент яна бир бор мактаб таълими келажагимиз масаласи эканига эътибор қаратди

“Мана шу имкониятдан фойдаланиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва муаллимларни, ўз мактабини соғинган ва “мен ҳам ўқувчи бўламан!” деб қувончи ичига сиғмай турган фарзандларимизни, уларнинг ота-оналарини яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан чин дилдан табриклайман. 

19:19 28 Август 2023
Келгуси йилда 50 та, 2025 йилда яна камида 100 та мактаб хусусий шериклик асосида қурилади

Давлатимиз раҳбари мактаб таълими қамровини янада ошириш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

19:16 28 Август 2023
Мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади ва 250 минг ўқувчи ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида тўхталди.

18:57 28 Август 2023
Кадрлар етишмайдиган, оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади

Йиғилишда келгуси ўқув йилидан кадрлар етишмайдиган, оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилиниши белгиланди.

18:52 28 Август 2023
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

18:35 28 Август 2023
Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади

Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.

18:28 28 Август 2023
Ўзбекистонда Сингапур ва БАА тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат берилади

Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш ҳақида сўз юритар экан, ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам тўлиқ ўзгаришини қайд этди.

18:12 28 Август 2023
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади

Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.

17:54 28 Август 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер