Actual

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан 1619 нафари оила ва яқин қариндошлар тарбиясига ўтказилган 

2021 йил 9 августдан 2022 йил 10 мартгача Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчаси ва SOS  болалар маҳаллалари уюшмаси тарбияланувчиларидан 1619 нафари оила ва яқин қариндошлар тарбиясига ўтказилди. 

10:14 12 Март 2022
Қўнғирот туманида янги дзюдо спорт зали фойдаланишга топширилди

Кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги «Санаат» МФЙдаги 47-умумтаълим мактабида спортнинг дзюдо турига ихтисослаштирилган спорт зали қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

09:50 12 Март 2022
Хоразмда қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

Ушбу электр станция йилига 1,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

20:45 11 Март 2022
“Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади

“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (101-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

19:07 11 Март 2022
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 1 мартидан бошланган V Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида иштирок этди.

15:52 11 Март 2022
Муқобил энергия билан ишловчи кўчма светофор ўрнатиш ишлари давом этмоқда 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 618 миллион сўм ажратилган.

11:24 11 Март 2022
9 март ҳолатига кўра 5032 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшадан юртимизга олиб кетилди — Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси

Украинадаги бугунги вазият туфайли ҳамюртларимизни Ўзбекистонга эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

02:41 11 Март 2022
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказди

Ушбу форум 24-26 март кунларига режалаштирилган бўлиб, унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.

20:39 10 Март 2022
“Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди

Фармонга кўра, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда у 15 май — Халқаро оилалар кунида топширилади.

20:31 10 Март 2022
Айрим болалар МТТ тўловидан озод этилади

Президент «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

18:29 10 Март 2022
Кеча Украинадан 245 нафар ватандошимиз юртимизга олиб келинди — ТИВ

2022 йил 9 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.

13:38 10 Март 2022
ЖССТ: Пандемия ҳали тугамайди

Бундан икки йил аввал, яна ҳам аниқроғи, 2020 йилнинг 11 тарт куни ЖССТ томонидан дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилинган эди.

11:51 10 Март 2022
Маҳалла обод бўлса, мамлакат фаровон бўлади

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси. Ушбу тарихий аҳамиятга эга ҳужжат мамлакатимизда амалга ошириладиган кенг қамровли эзгу мақсадларни, ислоҳотларни ўзида акс эттирган, десак, муболаға бўлмайди.

11:47 10 Март 2022
Тадбиркорлар ўз пулларини мустақил тасарруф этади

Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорларнинг пулларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериши ва назорат қилишга ҳамда пулларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига чекловлар белгилашга ҳақли эмас.

11:08 10 Март 2022
Солиқ маслаҳатчилари институти шакллантирилади — Қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.

11:33 09 Март 2022
Украинадан 5037 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

8-9 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди

11:17 09 Март 2022
Вазир байрам куни бемор хотин-қизлар ҳолидан хабар олди

Вазир ташриф давомида бемор аёллар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан самимий қутлади.

23:03 08 Март 2022
Тожикистон Ўзбекистон COVID-сертификатларини расман тан олади

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилади.

22:06 08 Март 2022
Дарсликлар ва дафтарларда реклама жойлаштириш, реклама нархларини хорижий валютада кўрсатиш тақиқланмоқда

Мажлисда кун тартибидаги масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

17:27 08 Март 2022
Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоизлик кредитлар берилади

Кредитлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади.

17:14 08 Март 2022

Янгиликлар тақвими

Кластер