“Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади

19:07 11 Март 2022 Жамият
1104 0

“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (101-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил июндан хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

— ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат тураржойлари билан таъминланади;

— давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

2022 йил 1 июнгача “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

Ҳар йили 1 мартгача давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Ёшлар ишлари агентлигига беради.

Агентлик 1 апрелгача таклифларни ўрганиб Президент Администрациясига тавсия киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер