CAFA Cup. Ўзбекистон ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкентда футбол бўйича CAFA Cup мусобақаси бошланди.
Унда 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон терма жамоалари иштирок этмоқда.
Мусобақнинг илк учрашувида Ўзбекистон ва Афғонистон терма жамоалари бир-бирига қарши майдонга чиқди.
Эътиборлиси, ўйинда ҳисобни меҳмонлар очди. Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган Исматуллоҳ Козими узоқ масофадан зарба берди. Унинг тепган тўпини ҳимоячи Сардор Абдурашидхўжаев қайтармоқчи бўлганди. Бироқ барибир тўп дарвозага кириб кетди.
29-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан Жасурбек Жамолиддиновнинг ерлатиб узатган тўпига рақиб дарвозабони ета олмади. Тимур Мамасиддиқов эса тўпни бўш қолган дарвозага осонлик билан жойлаб қўйди — 1:1.
40-дақиқада ватандошларимиз ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Узоқ масофага узатилган тўпга ҳимоячи билан курашда тезлик бобида Игорь Чикризов устунлик қилди. У тўпга бириничи бўлиб етиб бориб, дарвозани ишғол қилди — 1:2.
Орадан кўп ўтмай Темур Мамасиддиқов бир неча футболчини алдаб ўтган ҳолда яна гол уришга муваффақ бўлди —1:3.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Хусаин Норчаев яна бир тўп киритиб, ҳисобни 1:4 кўринишига келтириб қўйди.
Иккинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 7 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг