“Cactus ransomware” гуруҳи “Schneider Electric” компаниясига ҳужум қилди

14:51 02 Февраль 2024 Дунё
177 0

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Франциянинг энергетика ва саноат корхоналари, фуқаролик ва уй-жой қурилиши объектлари, маълумотлар марказлари учун ускуналар ишлаб чиқарадиган “Schneider Electric” компанияси “Cactus ransomware” ҳужумидан жабр кўрган.

Хакерлар катта миқдордаги махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлишган ва компаниядан тўлов талаб қилган, бироқ, унинг ҳажми аниқланмаган. Компания товламачиларнинг талабларини бажариши ёки бўлмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Хакерлар кириши мумкин бўлган маълумотлар орасида “Clorox”, “DHL”, “DuPont”, “Hilton”, “PepsiCo” ва “Walmart” каби гигантлар ҳам бор.

Компания ҳозирда шикастланган тизимларни тиклаётганини айтди. Улар бир неча кундан сўнг тўлиқ иш фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер