Буюк Британияда Россия билан уруш бошланиши мумкинлиги айтилди
Архив сурат
Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларда совуқ уруш давридагидан кўра кўпроқ таранглик кузатилмоқда ва бу урушга олиб келиши мумкин. Ушбу фикрларни Британия мудофаа вазири генерал Ник Картернинг айтиб ўтди, деб ёзмоқда "Daily Express".
Картер фикрича, давлатлар ўртасидаги рақобат характери кескинликнинг кучайишига олиб келмоқда.
«Баъзи сиёсатчиларимизнинг жанговар табиати уларни можаронинг авж олиши хатоларга олиб келадиган ҳолатга келтиришига йўл қўймаслиги учун эҳтиёт бўлишимиз керак», дейди Картер.
Нашр журналистларининг таъкидлашича, Ғарбнинг хавотирига Беларуснинг Польша билан чегарасидаги миграция инқирози сабаб бўлмоқда.
Ноябрь ойида Россия президенти Владимир Путин Беларус ва Польша чегарасидаги вазият ҳарбий ва иқтисодий омиллар билан боғлиқлигини айтган эди.
2021 йилда Беларуснинг Латвия, Литва ва Польша билан чегарасига одамлар оқиб кела бошлади. 8 ноябрь куни бир неча минг киши Польша чегарасига яқинлашганидан сўнг инқироз авж олди. Айни пайтда улар чегара зонасини тарк этмаяпти. Айни вақтда муҳожирлар чегарани бузиб, Польша ҳудудига киришга ҳаракат қилган. 13 ноябрь куни эса 100 га яқин одам Польшага ҳудудига киришга муваффақ бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг