Буюк Британияда коронавирус янги мутацияси билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди
Иллюстратив фото
Буюк Британияда коронавируснинг «Му» штаммини 48 киши юқтиргани аниқланган. Бу ҳақда «The Mirror» нашри хабар бермоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳозир 39 мамлакатда коронавируснинг «Му» ёки В.1.621 мутациясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, у «COVID-19» вакциналарига нисбатан чидамлироқ. Аммо буни аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар керак бўлади.
Ушбу мутация шу йилнинг бошида Колумбияда аниқланган эди.
ЖССТнинг қайд этишича, ҳозирда Колумбияда мазкур штаммнинг тарқалиши 39, қўшни Эквадорда 13 фоизни ташкил қилмоқда. Глобал миқёсда эса 0,1 фоизга атрофида бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, В.1.621 вариантининг 48 ҳолати 25 августгача маълум бўлган ва бу аввалги ҳафтага қараганда икки баравар кўп.
Аввалроқ, ЖССТ «Му» штаммини «қизиқиш варианти» сифатида мониторинг рўйхатига киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг