Буюк Британияда даҳшатли бўрон кузатилмоқда
Фото: Reuters
Кеча, 17 февраль куни Буюк Британия жанубида даҳшатли бўрон юзага келди. Довул дарахтлар ва уйларни ағдариб ташлади.
Буюк Британия метеорология бошқармасининг маълум қилишича, Атлантика океанининг марказий қисмида бошланган реактив оқим Европага томон бурилган ва шунинг оқибатида мамлакат ҳудудида Юнис тўфони юзага келган. Маълумотларга қараганда, ушбу тўфон аҳоли ҳаёти учун катта хавф туғдиради.
Бўрон дастлаб Англиянинг ғарбий қисмида юзага келиб, Корнуолл шаҳригача етиб келган. Тўфон оқибатида коттежлар томлари бузилиб, деворлар қулаган. Бир қанча фуқаронинг бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Табиий офат муносабати билан мамлакат ҳудудидаги мактаблар ёпилди, шунингдек, Англия ва жанубий Уэльс бўйлаб авиарейслар ва поезд қатновлари бекор қилинди.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон аҳолини вазият жиддийлиги юзасидан огоҳлантириб, уларни уйда қолишга чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг