Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Болгарияда апрелдаёқ маълум бўлган

00:56 23 Декабрь 2020 Дунё
1141 0

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Болгарияда апрелда маълум бўлган.

Бу ҳақда болгариялик пульмонолог Александр Симидчиев Болгария миллий радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Унга кўра, бу штамм 2020 йилнинг апрелида Болгарияда қайд этилган. Мутация Болгария миллий ОИТС лабораторияси аниқланган.

14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок инглиз олимлари мамлакатда олдин маълум штаммлардан тезроқ тарқаладиган вируснинг янги мутациясини аниқлашгани маълум қилди.

Кучли эпидемиологик вазият туфайли 20 декабрдан Буюк Британиянинг жануби-шарқида ва Лондонда максимал тўртинчи даражадаги чекловлар жорий этилди. Одамларга уйларидан чиқмаслик тавсия қилинди.

Қирққа яқин мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам Буюк Британия билан транспорт алоқаларини тўхтатганини маълум қилди. Кейинчалик ушбу мутация Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида ҳам аниқлангани маълум қилинди.

Кейинчалик Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми болалар учун хавфли экани маълум қилинди.

Лондон Империал коллежи профессори Нил Фергюссоннинг айтишича, болаларнинг янги штамм билан касалланиш ҳолати ниҳоятда кўп. Яъни 15 ёшгача бўлганлар орасида вирус мутацияси тез тарқалмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер