Буюк Британия Украинага 120 мингта дрон етказиб беради

16:57 15 Апрель 2026 Дунё
176 0

Буюк Британия Украина учун кенг кўламли ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Лондон Киевга Россияга қарши урушда фойдаланиш учун жами 120 минг дона дрон етказиб беришга ваъда берган. Маълумотларга кўра, ушбу ёрдам пакети Буюк Британия томонидан амалга ошириладиган энг йирик дрон етказиб бериш ҳисобланади.

Янги пакет таркибига узоқ масофали зарба берувчи дронлар, разведка дронлари ҳамда денгиз дронлари кириши кутилмоқда.

«Жангларда синовдан ўтган ушбу катта дронлар флоти Украина қуролли кучларига ўз халқини ҳимоя қилиш ва Россия тажовузини қайтариш учун зарур имкониятларни беради», — дейди Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили.

Шунингдек, Буюк Британия молия вазири Рейчел Ривзнинг таъкидлашича, Украина учун қўшимча молиявий ёрдам ажратилиши режалаштирилган. Хусусан, умумий ёрдам пакети доирасида 752 миллион фунт стерлинг ажратилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер