Буюк Британия парламенти қиролича Елизавета IIнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Фото: AP
"BNO NEWS" нашри ўз материалида Британия парламентарийлари ва уларнинг вакиллари мамлакат раҳбари қиролича Елизавета IIнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни қатъиян рад этишини маълум қилди.
Аввалроқ «Инстаграм» ижтимоий тармоғида Американинг "Hollywood Unlocked" нашри аккаунтида қироличанинг ўлими ҳақида хабар эълон қилинган эди. Журналистлар қироличанинг коронавирус касаллиги ҳақида билиб, уни вафот этгани ҳақида хабар тарқатди. Буюк Британия Лордлар палатаси аппарати раҳбари Дайо Окевале касаллик фактини расман тасдиқлади ва ҳозирда Британия монархи тузалиш босқичида эканини қайд этди.
2021 йилнинг 9 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг