Буюк Британия ҳарбийлар танқислик туфайли иккита фрегатни фойдаланишдан чиқаради
Фото: gov.uk
Бирлашган Қироллик иккита фрегат — “HMS Westminster” ва “HMS Argyll”ни ҳарбий денгизчилар етишмаслиги туфайли фойдаланишдан чиқаради. Бу ҳақда “The Telegraph” ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
“Қироллик денгиз флотида шунчалик кам сонли денгизчилар борки, у ўзининг янги синфидаги фрегатларни бошқариш учун иккита ҳарбий кемани фойдаланишдан чиқаришга мажбур бўлди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Британия ҳарбий-денгиз кучлари ишга ёллаш бўйича ёмон кўрсаткичлари билан бошқалардан ажралиб туради.
Ўтган йилнинг 24 декабрь куни Буюк Британия ҳарбий кемаси Гайана қирғоқларига сузиб бориши ҳақида хабар берилган эди.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, “Trent” патруль кемаси Лондон томонидан Жанубий Америкага Венесуэла томонидан ҳудудий даъволарга дуч келаётган собиқ Британия мустамлакасига ёрдам белгиси сифатида юборилади.
Экипажи 65 кишидан иборат бўлган ушбу ҳарбий кема одатда Ўрта Ер денгизида фаолият олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг