Буюк Британия бош вазирлиги учун кураш олиб борадиган биринчи сиёсатчи маълум бўлди
Фото: Reuters
Буюк Британия парламенти қўйи палатаси — Жамоатлар палатаси раҳбари Пенни Мордант қироллик бош вазири лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди.
«Янги ҳаёт бошлаш, Консерватив партия ва раҳбариятни миллат манфаатлари йўлида бирлаштириш истагида бўлган ҳамкасбларимнинг қўллаб-қувватлаши мени руҳлантирди. Мамлакатимизни бирлаштириш, ваъдаларимизни бажариш ва навбатдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозониш учун мен партия етакчиси ва бош вазирликка номзодимни қўяман», деди Мордант.
Шундай қилиб, Мордант Лиз Трасс истеъфога чиққанидан кейин ҳукумат раҳбари лавозими учун курашни расман эълон қилган биринчи сиёсатчи бўлди.
Аввалроқ, Мордант собиқ молия вазири Риши Сунакдан кейин бош вазир лавозимига номзод бўлиш эҳтимоли бўйича иккинчи фаворит деб топилганди. Риши Сунак аввалги марта, Трасс бош вазир этиб сайланганида сайловда қатнашган.
Лиз Трасс 20 октябрь куни ўз лавозимидан кетишини эълон қилди. Сиёсатчи ўзига Консервативлар партияси томонидан зиммасидаги вазифаларни бажара олмаётганини тан олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг