Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилади
Фото: PA
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Британия полицияси томонидан коронавирус пандемияси даврида тартиб-қоидаларни бузгани учун жаримага тортилади.
«Бугун Бош вазир полиция унга жарима солиши ҳақида хабар олди. Бошқа тафсилотлар йўқ», дейди ҳукумат вакили.
Шунингдек, мамлакат молия вазири Риши Сунак ҳам жарима ҳақида хабардор қилинган.
Жорий йилнинг март ойида Лондон полицияси Борис Жонсоннинг Даунинг-стритдаги офиси ва ҳукуматдаги йигирма нафар юқори мартабали амалдорларнинг карантин вақтида оммавий тадбирда иштирок этгани учун жаримага тортгани хабар қилинган эди.
2020 йил май ойида Жонсон Даунинг-стритдаги ҳукумат қароргоҳида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этганди. Ўша пайтда мамлакатда ўзини-ўзи изоляция қилиш режими амалда бўлган.
Кейинроқ журналистлар Буюк Британиянинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари иштирок этган яна бир қанча тадбирлар ҳақида хабарлар тарқатишган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг