Буюк Британия августга қадар коронавирусни енгишга ишонмоқда

00:48 11 Май 2021 Дунё
870 0

Буюк Британияда коронавирусдан қўрқиш тез орада йўқолади ва августга қадар мамлакатда коронавирус қолмайди. Бу ҳукумат вакцина гуруҳи томонидан маълум қилинди.

"Июль ойининг охирига қадар мамлакатнинг барча аҳолиси вакцинанинг биринчи дозасини олиб бўлади. Бу шуни англатадики, улар вируснинг барча маълум вариантларидан ҳимоя қилинади", дейди гуруҳ вакили.

Ҳозир Буюк Британия фуқаролари энди учта вакцина билан эмланмоқда. Улар "Pfizer", "Moderna" вa "AstraZeneca". Қон қуюқлашишига сабаб бўлиши туфайли мамлакатда 40 ёшгача бўлганларга "AstraZeneca" вакцинаси тавсия этилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер