Буюк Британия армиясининг сони кескин қисқартирилиши мумкин
Фото: Global Look Press
Буюк Британиянинг қуруқликдаги қуролли кучлари сони 10 йил ичида қисқариши мумкин. Бу ҳақда “The Times” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, агар ҳозирги тенденция давом этса, 2026 йилга бориб армия сони 76 минг аскардан 68 минг нафаргача қисқаради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу АҚШ Қуролли Кучлари махсус кучлари ходимлари сонидан камроқ. Улар башорат қилишларича, 10 йил ичида Буюк Британия армиясида атиги 52 минг киши қолиши мумкин.
Газета, шунингдек, қиролликнинг тўлақонли бригадани кадрлар билан таъминлай олмаслигига ҳам ишора қилган. Аниқлик киритилишича, ҳарбийлар ҳам техникаларнинг эскирганидан хавотирда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг