Бутун мамлакат Қиролича Елизавета IIнинг соғлиғи ҳақидаги хабарлардан хавотирда — Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс

18:57 08 Сентябр 2022 Дунё
991 0

Фото: Reuters

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II аҳволи оғирлашган. Шу боис у шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.

Бутун Буюк Британия Қироличанинг саломатлиги ҳақидаги хабардан хавотирда. Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ўзининг «Твиттер»ида қироличанинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги баёнотларга шундай изоҳ берди.

Британия ҳукумати раҳбари қиролликнинг барча фуқаролари Букингем саройидан келаётган хабардан хавотирда эканини қайд этди. 

«Менинг ва Буюк Британия фуқароларининг фикру ҳаёли Қиролича ва унинг оиласи билан», деб ёзган Лиз Трасс.

Аввалроқ, шифокорлар Елизавета IIнинг соғлиғи ёмонлашганидан хавотирда экани хабар қилинган эди. Айни пайтда Қиролича Шотландиядаги Балморал қасрида шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Шунингдек, унинг соғлиғи ҳақидаги хабарлар фонида шаҳзодалар Чарлз ва Уилям Шотландияга жўнаб кетгани айтилмоқда.

Қиролича Елизавета II 1926 йилда туғилган. У 1952 йил 6 февралда отаси Қирол Георг VI вафотидан сўнг тахтга ўтирди. 2022 йилда у Буюк Британия тарихида 70 йил ҳукмронлик қилган биринчи монархга айланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер