Булунғур туманида ҳам картошкалар пишиб етилди

19:16 24 Апрель 2020 Жамият
1344 0

Барча ерга уруғ қадаш, экилган экинларни парвариш қилиш билан банд бўлган айни кунларда “Килдон” маҳалласи фуқароси, Халқ депутатлари Булунғур туман кенгаши депутати, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Булунғур туман кенгаши ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича гуруҳ раҳбари Бектош Маматқуловнинг хонадонида картошка ҳосили пишиб етилди.

Б.Маматқулов ҳовлисида 3 сотих майдонга иссиқхона ташкил этган бўлиб, унда экилган картошкаларни 3-4 кунда халқимиз дастурхонига тортиқ этиш ниятида.

Жорий йилги картошка ҳосили қўшни вилоятлардан фалон пул эвазига кириб келаётган айни кунларда бу каби тадбиркор деҳқонларимиздан ўрнак олсак арзийди.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер