Булоқбошидаги ошхонада ёнғин содир бўлди

16:24 25 Ноябрь 2020 Жамият
914 0

Бугун, 25 ноябрь куни соат 03:25да Андижон вилояти Булоқбоши тумани «Исмоилий» маҳалласида жойлашган «Т.Ражабов» номли ошхонада ёнғин содир бўлган. Қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келган ФВВнинг 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:35да ёнғинни ўраб олиб, соат 04:15да ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар. Маълумот учун, ҳолат юз берган жойдан Ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа тахминан 4 км.ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида ошхонанинг 130 кв.м. майдонда шифт, том ва маиший хизмат буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарари миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер