Булоқбоши туманидаги подстанцияда содир бўлган ёнғин бартараф этилди — Энергетика вазирлиги
Иллюстратив фото
Булоқбоши туманидаги подстанцияда содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Ҳудуд истеъмолчилари электр энергияси билан тўлиқ таъминланди.
Соат 22:30 да Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги 35/10 кВли «Булоқбоши» подстанциясида ёнғин чиққан.
1-трансформаторнинг ёниши натижасида ушбу ҳудуддаги 1000 га яқин истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.
Электр таъминотидан узилган истеъмолчилар соат 23:45 да подстанциядаги 2-трансформатор орқали тармоққа тўлиқ уланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг