Булоқбоши туманида янги цемент завод қурилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитойнинг “Western international new building materials pte. LTD” томонидан цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

— 48 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳа ишга туширилгач, 1000 та янги иш ўрни яратилади,—дейди вилоят инвестициялар, савдо ва саноат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дониёрбек Раҳимов. –Бу бир йилда ўртача 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳар куни 6 минг тонна цемент ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган ушбу заводнинг 8,5 млн. долларлик маҳсулоти 3 та қўшни давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг