Булоқбошида 14-газ қудуғи ишга туширилди
Бундан 5 ой аввал “Андижоннефть” АЖ томонидан Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефть ва газ кони”нинг 13-газ қудуғидан саноат миқёсида газ олишга эришилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб 14-газ қудуғи ҳам ишга туширилиди ва ундан олинаётган табиий газ “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал линиялари орқали ҳудуд аҳолисига етказила бошланди. Қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 60-70 минг метр кубни ташкил қилмоқда.
“Андижоннефть” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан янги ўрганиш ва қазиш ишлари давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг