Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 30 га яқин веб-сайт блокланди

10:51 27 Ноябрь 2024 Жамият
326 0

Иллюстратив фото

Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 30 га яқин веб-сайт блокланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси АОКА билан ҳамкорликда букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чораларини кўрмоқда.

Хусусан, амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер