Бухоронинг олис овулидаги аҳоли тиббий кўрик ўтказилди

12:07 28 Апрель 2024 Жамият
697 0

Фото: "Халқ сўзи"

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Чуруқ – саҳро бағридаги овул. У Шофиркон туман марказидан 110 километр олисда жойлашган. Бу ерда қозоқ миллатига мансуб 270 нафар атрофида аҳоли истиқомат қилади.

– Чўлнинг қоқ ўртасида яшасак ҳам ўзимизни ёлғиз ҳис этмаймиз, – дейди ногиронлиги бўлган Янгибай Қўзибаев. – Вилоят ва туман ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари қишнинг қаҳратон совуғида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам аҳволимиздан хабар олиб туришади, муаммоларимизни ҳал этишади. Куни кеча овулимиз аҳолиси учун малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрик ўтказилгани ҳам бу фикримнинг тасдиғи бўла олади.

Овулда тор доирадаги мутахассислар томонидан 170 нафардан зиёд кишининг саломатлиги кўчма мобил рентген, ЭКГ каби асбоб-ускуналар ёрдамида текширилди. 35 фуқарога бепул дори-дармонлар, 11 кишига эса вилоят ва туман тиббиёт бирлашмаларида ётиб даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Айтиш жоизки, 41 та хонадондан иборат овулда умумтаълим мактаби, болалар боғчаси, саломатлик пункти фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер