Бухоролик ижодкор муаллима халқаро медал билан тақдирланди
Шофиркон туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Дурдона Қулмуродова 2017-2018 ўқув йилида педагоглик фаолиятини бошлаган.
Ижодкор ва изланувчан муаллима қисқа фурсат ичида қатор ютуқларга эришди. Инновацион дарслари мактаб, туман миқёсида оммалаштирилди.
Қозоғистон Республикаси "Жаҳон истеъдодлари" уюшмаси аъзоси бўлган муаллима Қозоғистон Республикасида ўтказилган халқаро ижодкорлар танловида публицистика йўналишида 2-ўрин, "Болаларга беринг дунёни" халқаро ижодкорлар танловида наср йўналишида ҳамда "Йилнинг энг яхши ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўринни қўлга киритди.
Дурдона Қулмуродова 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида халқаро "Абай" медали билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг