Бухородаги «Янги Ўзбекистон боғи»да 6 мингга яқин дарахт экилди

00:56 29 Март 2024 Жамият
643 0

Бухоро вилоятидаги «Янги Ўзбекистон боғи» ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят экология бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, талабалар, ёш эко-фаоллар иштирок этди.

Бухоро туманидаги «Боғидашт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ажратилган 40 гектар майдонда барпо қилинаётган боғда 6 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, боғ ҳудудида фавворалар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи ва бошқа объектлар қурилиб, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган масканга айлантирилмоқда.

Маълумот учун, Бухоро вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида 9 миллион 700 минг туп дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар эса 9 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер