Бухородаги клиникада 11 ёшли боланинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:40 22 Апрель 2025 Жамият
270 0

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада 11 ёшли бола «проба»сиз укол қилиниши оқибатида вафот этгани ҳақидахабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Билдирилишича, болакайнинг вафот этиши ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган. Шундан сўнг иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади», деб ёзади БП матбуот котиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер