Бухорода захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. Бухоро туман, «Шергирон» МФЙ ҳудудидаги ҳокимлик захирасидаги 15 сотих ер майдонини фуқаро Н.Д.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб 90 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг