Бухорода Савдо-саноат палатаси етакчи мутахассиси пора олаётганда ушланди
Бухоро вилоятида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Савдо-саноат палатаси ходими ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, тадбиркорга маҳаллий банклардан биридан 400 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган. Эркак тадбиркордан аввалроқ олинган уч минг долларни қайтариб бераётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг