Бухорода қурилаётган шамол электр станциялари учун Хитойдан турбиналар олиб келинмоқда
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Хабар берганимиздек, Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.
Шамол электр станциялар учун Хитойдан шамол генератор ва турбиналар махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.
Хитойнинг «Envision» компанияси томонидан ушбу станциялар учун 158 та турбина етказиб берилади.
Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.
Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3,6 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг