Бухорода майнинг ферма 1,2 млрд сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланди

15:55 01 Май 2025 Жамият
195 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Бухоро вилоятида 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида инспекциянинг ҳудудий бошқармаси ва Прокуратура департаменти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Олот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Л.Н.га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер