Бухорода иккита шамол электр станцияси қурилмоқда

10:28 19 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
854 0

Иллюстратив фото

Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси қурилмоқда.

Ғиждувон ва Пешку туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.

Станциялар ишга тушгач, йилига 3,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер