Бухорода эркак ўз хотинининг жиянини пичоқлади

15:59 03 Декабрь 2021 Жамият
1171 0

Бухоро вилоятида жанжал оқибатида хотинининг жиянини пичоқлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 28 ноябрь куни соат 06:20 атрофида Хонобод маҳалласида эркак турмуш ўртоғининг жияни билан жанжаллашиб, ўрталарида жанжал келиб қолган. Жанжални оила аъзолари ажрата олмай қолган.

Кейинроқ эркак пичоқни ушлаб, жаҳли чиқиб, хотинининг жиянининг ўнг кўкрак қисмига урган. Йигит олинган жароҳатлардан вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноятчига нисбатан 97-модда (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи шахс ҳибсда сақланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер