Бухорода эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди

11:57 03 Декабрь 2021 Жамият
1216 0

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Зарангари маҳалласида яшовчи эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди.

Қотиллик 27 ноябрь куни соат 11:00 атрофида содир бўлган. 45 ёшли фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан аёл кўкрагининг юқори қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Дастлабки маълумотларга кўра, айбланувчи рафиқаси билан қарийб 25 йилдан бери яшаб келган. Сўроқ пайтида эркак ички ишлар органларига ёлғон кўрсатма бера бошлаган. Ҳудудий инспектор Дилшод Сафаровнинг сўзларига кўра, суриштирув давомида унинг нолойиқ важлари ва ёлғонлари фош бўлган.

Эркак ҳам жинояти енгиллашишига умид қилиб, хорижга кетган енгилтак аёл деб айбламоқчи бўлган. Бироқ қўни-қўшнилар ва маҳалла вакиллари буни бутунлай инкор этиб, марҳуманинг меҳнаткаш ва масъулиятли аёл эканлигини исботладилар, дейди Дилшод Сафаров.

«Заранги» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғолиб Ходжиевнинг айтишича, айбланувчи олдинроқ гиёҳванд моддаларни етиштириш ва сотиш билан боғлиқ жиноятда айбдор деб топилган ва у қамоқ жазосини ўтаган.

Қайд этилишича, оилада беш нафар фарзанд бўлган, улар ҳозирда онасиз қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер