Бухорода чўл ҳудудидан қадимги тарихий ғорлар топилди

19:50 19 Июнь 2022 Жамият
1011 0

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ва Фанлар Академияси Миллий археология маркази томонидан Когон туманининг чўл ҳудудида 4 та қадимги ғор қолдиқлари кўздан кечирилди.

Ғорларнинг кириш қисми қумлар ва ўпирилган тошлар билан кўмилиб, ташқи кўринишидан деярли билинмайди. Улар бир биридан юзлаб метр масофаланиб, қандайдир тизим ва боғланиш аниқланмади.

Ғорлар нима мақсадда қурилганлигини билиш учун энг йириги танлаб олинди ва ёритиш жиҳозлари ёрдамида 80-100 метр масофа ва 10-15 метр пастликка тушилди. Унинг айрим жойлари жуда тор, айрим жойлари кенг ва қўшимча йўналишлар очилган.

Ғорнинг геологик қатламлари асосан оҳактошдан иборат бўлганлиги сабабли, ғор ўрта асрлар даврида (XII-XIII) маҳаллий кончилар тарафидан қазилиб, ер остки заҳираларидан жуда кенг кўламда фойдаланган ҳамда ганч қурилиш материалининг хом ашёси олинганлиги аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер