Бухорода 64 ёшли аёлни экскаватор босиб кетди

12:48 16 Май 2025 Жамият
354 0

Видеодан кадр

Бухоро шаҳрида 64 аёлни экскаватор босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 15 май куни вилоят ИИБ 102 тизимига Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлганини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс экскаваторини Ибн Сино кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган 64 аёлни кўрмай қолиб, босиб кетган. Ҳодиса оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади», дейилади ИИБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер