Бухорода 430 тонна Аi-80 бензинини улгуржи сотиб юборган АЁҚШ аниқланди
Иллюстратив фото
Бухоро вилоятида 430,7 тонна Аi-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд этилишича, Когон туманида ўтказилган назорат тадбирида «Ўба чўли» МФЙда жойлашган «Н.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шoхобчасида нефть маҳсулотлари сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланган.
Хусуссан, мазкур АЁҚШ иш фаолиятида бўлмасада, «Бухоро нефть базаси» МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) Аi-80 маркали автобензинни шoхобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган АЁҚШларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг